Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Кутмаган кунларим, кутган кунларим
Беҳзод Фазлиддин
Беҳзод Фазлиддиннинг ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган - кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас.
- 22
- 98
Tanlangan she'rlar
Алишер Навоий
Alisher Navoiy tavalludining 567 yilligiga bag‘ishlab tashkil etilgan mazkur to‘plamga ulug‘ shoirning rus tiliga tarjima qilingan eng sara lirik she’rlari kiritilgan bo‘lib, ular buyuk so‘z ustasi ijodining g‘oyat serqirraligidan dalolat beradi. O‘quvchi shoir-tarjimonlar, olimlar, sharhlovchilar va noshirlarning katta va mashaqqatli to‘plamidan minnatdor bo‘lishi shubhasiz.
- 15
- 75
Марварид ёшлар
Леся Украинка
Жаҳон жамоатчилиги украин халқининг классик шоираси, ҳаёт ва эрк куйчиси Леся Украинка асарларини севиб ўқийди. Унинг оташин шеърияти зулм ва истибдодга, эркпарвар тафаккурни бўғувчи кучларга қарши чексиз нафратга йуғрилган. Халқимиз шоиранинг ижоди билан яхши таниш. Ўзбек тилида унинг танланган асарлари 1972 йили ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган. Қўлингиздаги ушбу китобга Леся Украинка ижодидан янги таржималар ҳам киритилган.
- 19
- 79
Қуёшга қараб оққан сув
Муҳаммад Юсуф
Сўз билан кўнгил тубига кириш мумкин. Сўз билан тошбағрларни эритиш мумкин. Муҳаммад Юсуф ўз сўзи билан халқимиз юрагидан жой олган, сўзи билан ҳақ гапни айтолган ижодкор эди. Ушбу тўпламга кирган шеърлар аллақачон мухлисларга ёд бўлиб кетган, оҳангларга солиб қўшиқ қилиб айтилган бўлса ҳам шоир руҳини яна бир шод ва ёд этишга жазм этдик.
- 89
- 459
Сайланма
Шавкат Раҳмон
«Сайланма» — оташнафас ҳам миллатпарвар шоиримиз, маҳум Шавкат Раҳмон (1950— 1996) нинг ҳаётлик чоғида ўз кўли билан тартиб бериб кетган энг сўнгги китобидир. Китобдан фақат илгари чоп этилган тўпламлардан сайланган лирик-фалсафий шеърларгина эмас, балки Ўзбекистан мустакиллиги арафасида ва ундан кейин, ўлим тўшагида қоғозга туширилган (шундан баъзилари илк бора эълон қилинмокда) бадиий мўъжизалар ҳам ўрин олган.
Ўйлаймизки, видо китоби XX аср ўзбек шеъриятида, умуман, умумтуркий адабиётда чинакам ҳодиса бўлган шоир шахсияти ва унинг кўнгил кенгликлари-ю юрак қирралари тўгрисида ўкувчига тўла-тўкис тасаввур беради.
- 41
- 306