Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Асаб касалликлари
Зарифбой Ибодуллаев
Ушбу дарслик "Асаб касалликлари фани давлат таълим стандартига" асосланиб тайёрланди ва унинг мавзулари хусусий неврологияга оид материаллардан иборат. Даслик замонавий илм-фан ютуқларига оид материаллардан иборат.
Дарслик замонавий илм-фан ютуқларига асосланга ҳолда ёзилган бўлиб, унда касаллик номи, этиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхис, даволаш алгоритми, прогнози ва профилактикаси анъанавий йўсинда ёритилган.
- 282
- 575
Одам анатомияси
Ҳ. З. Зоҳидов
Ушбу дарслик Ўзбекистон Республикаси Соғлик сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт олий билимгоҳлари талабалари учун тавсия этилган бўлиб, унда талабалар тиббиётининг энг муҳим фани ҳисобланган анатомия ва морфологияга оид янгиликлар билан яқиндан танишадилар.
- 301
- 625
Давлат ва ҳуқуқ назарияси
Х. Т. Одилқориев
Дарслик давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳозирги замон илмий концепцияларни инобатга олган ҳолда тайёрланган бўлиб, унинг мавзулари анъанавий ёндашувлар билан бир қаторда янги муаммолар ҳамда нуқтаи назарлар талқин этилган. Мамлакатда шаклланаётган фуқаролик жамияти, демократик давлатчилик ва ҳуқуқий тизим хусусиятларига оид назарий хулосалар ўз ифодасини топган, давлат ва ҳуқукнинг келиб чиқиши, моҳияти, мехенизми, функциялари, шакллари, уларнинг жамияти модернизациялаш давридаги роли жонли тарзда баён этилган.
- 383
- 670
Танланган асарлар
Абдулла Қодирий
Улуғ адиб, ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла ҚОДИРИЙни таъриф-тавсифлашга ҳеч зарурат йўқ эса-да, айтиш керакки, у бир умр миллат дарди билан нафас олди, ўзбек қалби жавоҳирларини тарона қилди, мозийимизни рўй-рост кўрсатди. Унинг шахси жуда жасур, мардона эди. Миллатнинг ҳурлиги, бахт-саодатига бутун истеъдодини бағишлаган, жонини тиккан Қодирийни халқимиз душманлари қатл этди. Унинг умри ярим нўлда узилди. Нетонгки, фавқулодда ёрқин истеъдоди билан дурдона асарлар битишга улгурган эди.
- 1343
- 1591
Ишқ тилсими
Алишер Навоий
Алишер Навоийнинг бой ва ранг-баранг ижод бўстонидан дасталанган ушбу тўплам улуғ шоирнинг асрлар давомида ҳофизлар ҳофизлар томонидан севиб ижро этиб келинаётган ва ҳалқимиз кўнглидан чуқур жой олган, теран фалсафии мазмун ва оташин туйғу-кечинмаларга йўғрилган орифона ҳамда ғазаллари, нозик ҳаёти кузатишлар маҳсули бўлмиш ҳассос, пурмаъно рубоиилари, ҳароратли ва дилўртар мустазодию мухаммаси, гўзал ва бетакрор таржеъбандлари асосила яратилган қўшиқлар гулдастасини ўз ичига олади. Шу жиҳатди, у нафақат мумтоз шеърият мухлислари,балки маданият ва санъат аҳлига ҳам муносиб туҳфа бўлади.
- 291
- 1108