Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Йўл-йўл пойжома кийган болакай
Жон Бойн
Одатда, ҳар бир китобнинг аввалида асарнинг қисқача мазмуни берилиб, у ўқувчининг қизиқишини кучайтиришга қаратилган бўлади. Мазкуз ғаройиб роман тўғрисида икки оғиз гап билан фикр айтиш осон эмас. Ушбу китобни асардаги воқеалар қандай ривожланишини олдиндан билмай ўқиган маъқул.
Сизни Бруно исмли тўққиз яшар болакай билан биргаликда ғайриоддий ва кишини ҳаяжонга солувчи саёҳат кутаётганини айтамиз, холос. Бироқ, бу китоб болалар учун мўлжалланган эмас. Аксинча, ушбу асарни тиканли сим нималигидан бохабар одамлар ўқиши зарурлигидан огоҳ этиш даркор. Брунонинг саёҳати йўлида айнан шундай сим тўсиқ пайдо бўлади ва рўй беражак машъум воқеалар китобхон қалбини ларзага солиб, ўйга толдиради.

- 195
- 896
Шоҳнома
Абулқосим Фирдавсий
«Шоҳнома» — Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг миллий ифтихори ўсиб келаётган даврда яратилди. Ушбу асарни кўп шоир ва адабиётшунослар бадиий фикр хазинаси, янги- янги бадиий асарларнинг вужудга келишида уммондек тубсиз манба деб ҳисоблайдилар. Мазкур достон мукаммал тартибга солинган бўлиб, композицияси ҳам жуда пухта. Фирдавсий ўзининг бу улкан асарида жуда кўп фалсафий ғоялар, ижтимоий масалаларни илгари суради, ажойиб характерларни яратади, пейзажлар чизади.
Жанг саҳналарини тасвирлайди. Асар кенг китобхон оммага мўлжалланган.

- 163
- 809