Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Yovvoyi kelin
Nabijon Hoshimov
Mazkur roman Sabohat ismli ayolning ayanchli hamda ajabtovur qismati haqida bo`lib, o`tkir syujetli voqealar, kutilmagan hodisalar va sarguzashtlarga boyligi bilan o`quvchini o`ziga rom etadi.
- 18
- 155
Қўрқинчли Теҳрон
Мушфиқ Козимий
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талатўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади.
"Қўрқинчли Теҳрон" дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради. Мушфиқ Козимий қаламига мансуб ушбу асар илмига ошуфта бўлинг, азиз китобхон.
- 60
- 146
Олтин бузоқ
Илья Ильф Евгений Петров
Совет ҳокимияти барпо қилингач, одамлар гўё элакдан ўтказилгандек, сараги саракка, пучаги пучакка ажралди. Саралари янги совет тузумига халол хизмат қила бошлади. Пучаклари эса ўзини ҳар қаёққа ташлаб, харом-хариш йўл билан тирикчилик ўтказиш пайига тушди. Бундайлар шу даражага бориб етдики, ҳатто ўзларини Карл Маркснинг неварасимиз, Фридрих Энгелснинг жиянимиз, лейтенант Шмидтнинг ўғлимиз, деб чекка жойларда моддий ёрдам ола бошлашди.
Шуниси қизиқки, 1928 йилда лейтенант Шмидтнинг ўттизта "ўғли" тўртта "қизи" борлиги аниқланди. И. Илф ва В. Петров ўзларининг "Олтин бузоқ" сатирик романларида ана шундай товламачиларни, тухматчиларни ва қўли эгриларнинг астар-аврасини ағдарадилар. "Олтин бузоқ" "ўн икки стул" романининг давомидир.
- 66
- 282
Тунги дарбон
Ирвин Шоу
Ирвин Шоу - ХХ аср Америка адабиётининг йирик намоёндаси. У ўзининг Иккинчи жаҳон урушига бағишланган илк асари "Ёш арслонлар" романи биланоқ китобхонлар тилига тушган эди. Шундан кейин яратилган "Бой, фақир", "Қашшоқ ўғри", "Византия оқшоми" романлари ёзувчига катта шуҳрат келтирган.
Адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган асарида Америка ва умуман бугунги Ғарб ҳаётининг долзарб ижтимоий муаммолари, турли тоифага мансаб шахсларнинг маънавий дунёси катта маҳорат ва ўткир нигоҳ билан тасвирланган.
- 123
- 221
Биз
Евгений Замятин
1920-йиллар, бундан бир аср илгари тоталитар тизимларни ошкор қилган ва инсон камолоти мажбурий бахт ва шахсиятни яксон этишга йўналтирилган сунъий шаҳарчаларда эмас, балки унинг эркинлигида эканлигини олдиндан башорат қилган илк антиутопик роман. Биз ушбу таржимани ҳурлик ва илмни эъзозлаган барча қалбларга бағишлаймиз.
- 48
- 318