Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Ҳикматлар
Алишер Навоий
Алишер Навоийнинг катта-кичик ҳикматлар мажмуалари кўп маротаба нашр қилинган. Йигирма жилдлик Мукаммал асарлари тўплами асосида тайёрланган ушбу китоб шоирнинг ҳикматли сўзларини имкон қадар тўла қамраб олгани билан алохида қиммат касб этади.
Адабиёт ихлосмандлари ундан буюк мутафаккирнинг олам ва одам, шахс ва жамият, ҳаёт моҳияти ва инсон умрининг мазмуни, тириклик ва ўлим, маърифат ва жаҳолат, ҳақиқат ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, дўстлик ва душманлик, муҳаббат ва садоқат, диёнат ва хиёнат, савоб ва гуноҳ, ҳалол ва ҳаром, сахийлик ва бахиллик, самимият ва риё, кўйингки, инсоният ақлию кўнглини банд этиб келган.
Барча азалий ва абадий мавзулар, қадрият ҳамда тушунчалар, фазилат ва иллатлар ҳакидаги шаклан гўзал, мазмунан теран ва бадиий юксак фикр-мушоҳадаларини топишлари шубҳасиз. Бу тафаккур уммонида сузган ҳикмат дурларини, бу ҳикмат бўстонида кезган маърифат гулларини кўлга киритишига ишончимиз комил.
Навоийнинг ҳикматлар оламига саёҳатингиз муборак бўлсин, азиз ҳикматсевар дўстлар!

- 165
- 807
Ҳикматлар шодаси
Сафарбой Рўзимбоев
Ушбу китобда турли давр намоёндаларининг – фалсафа, тарих, маданиятга доир дурдона фикрлари жамланган. У маъно-мазмуни жиҳатидан 2013 йилда чоп этилган «Ҳикматлар шодаси» китобининг узвий давоми ҳисобланади. Китобхонларга бирон мавзуга оид ҳикматни тезроқ топишларида ёрдам бериш мақсадида китоб мавзуларга ажратилди ва уларнинг ҳар бирига тегишли шарҳлар берилди.
Ўйлаймизки, ушбу китоб ҳам сизнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин олади.

- 243
- 1045