Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Сўнгги нидо
Акбар Мирзо
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор», «Ажал билан юзма-юз» ва «Суиқасд» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Тошкентдаги террор, Сурхондарё ва Андижон воқеалари.
Бу фожиалар киши қалбини ларзага солади. Умрининг охиригача Ўзбекистон халқининг озодлиги, тинчлиги ва фаровонлиги учун курашган Биринчи Президент юрагида сўнгги дамларда миллатга қарата айтмоқчи бўлган қандай тилаги, даъвати — нидоси бўлган?
Бу сирни ҳаётий воқеа ва бадиий тўқималар асосида ёзилган ушбу асарни ўқиб билиб оласиз.
- 120
- 299
Суиқасд
Акбар Мирзо
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради. Икки дақиқа! Бу сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди, агарки ғанимларнинг Президент учун олдиндан тайёрланган суиқасди амалга ошганида.
Бомба портлади, бироқ Aллоҳ суйган бандасини хор қилиш ёки ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Эл-юрт ишқида ёнган юраклар мангуликка дахлдордир.
- 96
- 290
Имомнинг манекен қизи
Омина Шенликўғли
Омина Шенликўғли 1953 йилда Туркиянинг Гиресун вилояти, Дарали Анбаралан қишлоғида туғилган. Кичик ёшиданоқ Адабозорига, у ердан эса оиласи билан биргаликда Истанбулга келиб жойлашади. Ёшлик чоғидан турли йўналишлардаги таҳсил билан бир қаторда христианлик дини ва "Инжил" китоби бўйича илмий изланишлар билан шуғалланади.
Кейинги йилларда кўпроқ Исломий билимлар олиб, фиқҳ ва ақоидда мустаҳкам билимга эга бўлди. Диний олим ва журналист Ражаб Ўзкан билан турмуш қуриб, икки фарзанднинг онаси бўлади.
- 180
- 358
Телба
Ф. М. Достоевский
Ҳамма замонларда бўлган, ҳамма замонларда учрайдиган – манфаатпараст, бойликка муккасидан кетган жоҳиллар орасида яшаб, инсонийлик моҳиятини сақлаб қолган, одамларга ҳамиша ҳамдард бўлолган, буюк қалби билан яшаган князь Мишкин (телба); ҳаётининг ўта мураккаб ва мушкул дамларида зоҳиран жуда гўл ва заиф кўринган қаҳрамонимизга қалбан муҳтожлик сезган Настасья Филипповна, Аглая каби асарнинг таянч қаҳрамонлари мутолаа якунига қадар ўқувчининг диққат марказида туради.
Романнинг ёзилганига юз эллик йилга яқин фурсат ўтган бўлса-да, ундаги қалбни поклашга бўлган даъват, туйғуларни эъзозлаш, ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини йўқотмасдан яшаш кераклиги ҳақидаги таъкидлар, фикрлар китобни мутолаа қилган ҳар бир ўқувчи учун янгилик бўлиб қолаверади.
- 158
- 389
Нур борки, соя бор
Ўткир Ҳошимов
Ўзбек адабиётида фақат шу миллатгагина хос бўлган фазилат ва қадриятларни тараннум этувчи шоир ва ёзувчилар кўпчиликни ташкил этади. Ўткир Ҳошимов ижодида айнан шу жиҳатлар устуворлик қилади.
Ўзбекона туйғу, кечинма, инсоний қадр-қиммат мавзуларини ўзига хос ифодалаган адибнинг, "Нур борки, соя бор" романида инсон руҳияти бутун мураккаблиги ва серқирралиги билан тасвирланади.
Бу асарларга ҳаёт ва инсон ҳақидаги фалсафий, ибратли фикрлар сингдириб юборилган, ҳалоллик ва поклик улуғланган, "нур" ва "соя"лар орасидаги азалий кураш мавзуси таъсирли воқеалар асосида ёритилган.
- 117
- 352