Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Арасту
- Автор: Урфон Отажон Зодир Аълам
- Жанры: Жахон адабиёти дурдоналари
- Кратко:
Қадимиятнинг даҳо мутафаккири, устози аввал, Искандар Зулқарнайнга мураббийлик қилган Арасту (Аристотел) асарлари орасида «Магниа Моралиа» - «Ахлоқи кабир» алоҳида ўрин тутади. Арастунинг бу ва бошқа асарларидаги ҳикматлар Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоий каби Шарқ алломаларининг ҳам меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган. «Ахлоқи кабир» асарида барча замонлар ва барча инсонлар учун сув ва ҳаводай, қуёш нуридай зарур илми ҳикмат дурдоналарини топамиз, бу дурдоналар бизнинг маънавий оламимизни бойитади ва гўзаллаштиради. Форобий, Беруний, Ибн Сино каби буюк Шарқ алломаларининг дам устози бўлган Арасту - Аристотелнинг (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) ижодий мероси ҳозиргача ҳам жаҳон фалсафий-эстетик тафаккури хазинасининг қимматли бойлиги саналади. Алломанинг «Поэтика» («Нафис санъатлар ҳақида») рисоласидан бизга қадар фақат баъзи қимматли парчаларгина етиб келган бўлиб, ана шу қисмлар ҳам ҳозиргача барча файласуф, санъатшунос, адабиёт назариётчиларининг асосий дастуриламали бўлиб хизмат қилади. «Поэтика» ўзбек тилида илк марта 1979 йилда Иззат Султон таҳрири остида босилган эди. «Поэтика»нинг XIX – XXVI бобларини Уммат Тўйчиев, I-XVIII бобларини Маҳкам Маҳмуд таржима қилган. «Ахлоқи кабир» ва «Риторика» М.Маҳмудов таржимасида берилмоқда.
- Скачать: PDF
- Чтение онлайн: PDF
- Теги Фалсафа
- 836
- 1529