Жанры
Теги
Самые популярные публикации
Барҳаёт сиймолари
Эргаш Очилов
Халқимизнинг машҳур олиму адибларга меҳри бўлакча: хамиша уларнинг номини улуғлаб, илмий-адабий меросини кўз корачиғидай асраб келган, дурдона асарларини қайта-қайта мутолаа қилиб, маънавиятини бойитган, бадиий-эстетик завқ олган. Бу буюк зотларнинг сермазмун ҳаёт йўли ва серқирра фаолияти эса ибрат мактаби ҳисобланади.
Ушбу тўпламда Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Хайём, Махмуд Кошғарий, Ахмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Югнакий, Низомий Ганжавий, Саъдий Шерозий, Жалолиддин Румий, Хофиз Шерозий, Лутфий, Фузулий, Махтумқули, Мулланафас, Мирзо Ғолиб, Фурқат каби Шарқ илм-фани ва мумтоз сўз санъатининг забардаст намоёндалари ҳаёти ва ижоди илмий-оммабоп услубда кенг ва чукур ёритилган.
- 155
- 353
Инсон, онг, ҳаёт
Чори Насриддинов
Маълумки, ижтимоий тараққиёт асосида ҳар турли фалсафий, сиёсий, диний ва бошқа мазмундаги назария ҳамда таълимотлар ўртасидаги курашлар ётади. Илмий ғоялар ҳам шулар сирасига киради ва инсоният дунёқарашининг шаклланишида уларнинг жуда катта ўрни бор.
Муаллиф шундай таълимотлар ва уларнинг ижодкорлари булган олимлар, шунингдек, башариятнинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий камолотини таъминлаган бошқа омиллар ҳақида мулоҳаза юритади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
- 140
- 509
Беш томлик асарлар мажмуаси
Ҳамид Олимжон
Оташнинг уйи. Баҳор. Бир чеккадан тоғлар, қирлар яшнаб кўринади. Уйда ёлғиз ўлтирган Гулобод олдига Оташ кириб келади.
- 143
- 642
Бухоронинг арабийнавис шоирлари
Исматулла Абдуллаев
Китобчада Х асрда Бухорода яшаб, араб тилида ижод этган ва кўпчилиги ҳозирга қадар адабиётшуносларимиз диққатидан четда қолиб келган бир қанча шоирлар ҳақида маълумотлар берилади ва уларнинг шеърларидан намуналар келтирилади.
- 137
- 678
Танланган Асарлар
Мухаммад Ибн Муса Ал-Хорезми
Буюк математик, астроном ва географ, «ҳозирги замон алгебрасининг отаси» Муҳаммад ал-Хоразмий VIII аср охири — IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди. Бу даврда Ўрта Осиё ерлари араб халифалиги таркибига кирар эди. Лекин араблар Ўрта Осиёда ўз ҳукмронлигини осонлик билан ўрната олмади.
- 1136
- 1614