Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти
Шиҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий
Инсон фақат бугунги кун билангина яшамайди, унинг қалбида эртанинг умиди ҳам бўй кўрсатиши табиий. Аслида бугун ҳам, эрта ҳам, ўтмишдан андоза олади. Шундай экан, биз эртанинг умидида яшаётганлар оладиган андозаларимизнинг тарихини яхши биламизми? Бизларга ўрнак бўлувчи, бизларни улуғвор ишларга, яратувчиликларга ундовчи аждодларимизни яхши биламизми? Бу мангулик саволга ҳар бир авлод ўзича жавоб ахтармоғи аниқ.
- 318
- 1076
Эзма Бесси
Марк Твен
Машҳур Америка ёзувчиси Марк Твеннинг романлари, повесть ва ҳикоялари оддий меҳнаткаш халққа ён босиш, эксплуататорлар сиёсатини қоралаш ғоялари билан суғорилган. Ўзбек китобхонларн бу тўпламда ёзувчининг диний эътиқод ва урф одатларга қарши қаратилган «Эзма Бесси», «Харбий ибодат». «Христианлик таълими», «Таврот ваьз-насиҳатлари ва диний тактика» каби ҳикояларини ўқийдилар. Автор диннй ақидаларининг нақадар бемаъни, тутуруқсиз эканлигини айниқса «Христианлик таълими». «Капитаннинг ҳикояси», «Ҳарбий ибодат» каби ҳикояларида усталик билан фош этади.
- 166
- 1111
Бахт тилсими
Юнусова, Зулфия
Азиз ўкувчи! Ушбу китобим орқали яна сиз билан учрашиб, диллашиб, сирлашиб турганимдан беҳад мамнунман. Ёзганларимни яна Сизнинг хукмингизга ҳавола этгим келди. Бу гал Сизга воқеий ҳикоялардан иборат тўпламимни тақдим этаяпман. Ёиатрофимизда содир бўлган ва бўлаётган воқеалар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги табиий ҳол. Чунки ҳар биримизнинг ҳаётимизда мана шу воқеалар маълум бир маънода акс этиши мумкин. Мен ҳам шулардан - кўрган-билганим ва эшитганларимдан таъсирландим ва қаламга олдим. Уларни қай даражада ёритганим, Сизга етказа олганим эса зукко фикрингизга, одил ҳукмингизга ҳавола.
- 171
- 1134
Шум бола
Ғафур Ғулом
Ўзбек адабиёти равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Ғофур Ғулом асрлари китобхонлар қалбидан чуқур жой олган. Адибнинг ушбу китобга жамланган насрий асарларини ўқир экансиз, болаликнинг тотли дамларини дарбадарликда ўтказган Шум бола, йигитлик қони жўш уриб турган Жўранинг тақдир синовларига дуч келиши сизни фикирлашга, мушоҳада қилишга ундайди. Афандининг турли ҳийлаларию, Ҳасан Кайфийнинг топқирлиги қалбингизни завқга тўлдиради.
- 250
- 1109
Лайли ва Мажнун
Алишер Навоий
"Лайли ва Мажнун" достони шарқ халқлари фольклорларининг энг нодир намунаси саналади. Севги аламларида куйган, ҳажр оловларида ёиган бу бахтсиз ошиқлар ҳикоясини эҳтирос билаи эшитмаган киши, эҳтмол Яқин ва Ўрта шарқда топилмас.
- 241
- 1178