Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Йўл-йўл пойжома кийган болакай
Жон Бойн
Одатда, ҳар бир китобнинг аввалида асарнинг қисқача мазмуни берилиб, у ўқувчининг қизиқишини кучайтиришга қаратилган бўлади. Мазкуз ғаройиб роман тўғрисида икки оғиз гап билан фикр айтиш осон эмас. Ушбу китобни асардаги воқеалар қандай ривожланишини олдиндан билмай ўқиган маъқул.
Сизни Бруно исмли тўққиз яшар болакай билан биргаликда ғайриоддий ва кишини ҳаяжонга солувчи саёҳат кутаётганини айтамиз, холос. Бироқ, бу китоб болалар учун мўлжалланган эмас. Аксинча, ушбу асарни тиканли сим нималигидан бохабар одамлар ўқиши зарурлигидан огоҳ этиш даркор. Брунонинг саёҳати йўлида айнан шундай сим тўсиқ пайдо бўлади ва рўй беражак машъум воқеалар китобхон қалбини ларзага солиб, ўйга толдиради.
- 117
- 333
Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз (1-жилд)
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг 1-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2016 — 2017 йилларда Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва Сенатининг кўшма мажлиси, Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда, турли соҳа вакиллари билан учрашувларда, Ислом хамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида, халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимларда сўзлаган нутқ ва маърузалари хамда табриклари ўрин олган.
- 77
- 689
Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир (2-жилд)
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг 2-жилди уч бўлимдан иборат бўлиб, унинг биринчи бўлимига мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий хаётидаги энг муҳим вокеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар хамда давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи киритилган.
Китобнинг иккинчи бўлимидан хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимидан эса юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.
- 68
- 678
Мўъжиза содир бўлмайди
Ли Мён Бак
Инсоннинг ҳар қандай тўсиқ ва машаққатлар устидан ғалабаси ҳақида таъсирчан қисса!
Акалари деб ўқишдан воз кечишга мажбур этилган кенжа ўғил қандай йўлни танлади? Мактабдаги машғулотлар вақтида, ўқитувчилар ўқиш учун ҳақни олиб келишга ота-онаси ҳузурига жўнатган боланинг тоғдаги сайри. Расидалик даврида сомон шляпада бодроқ сотишга мажбур бўлган ўсмирнинг таҳқирланиши. Ўз кучига ишонмаган, дўсту ёри бўлмаган йигитчанинг бутун мамлакатни титратган ҳаракат ташкилотчиларидан бирига айланишининг сабаби.
- 138
- 724
Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир
Шавкат Мирзиёев
Ушбу адабиётдан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг ўзбек ва рус тилларидаги матни ўрин олган.
- 84
- 582