Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Дон Кихот
Мигель де Сервантес Сааведра
Ушбу китоб ўз даврида ҳамманинг диққатини бирданига ўзига жалб этган. Бу ўша вақтларда барча берилиб ўқиётган рицарь романларига ҳажвий тарзда тақлид қилиб ёзилган ўткир ва қизиқ асар сифатида дунёга келди. Асарда телба қиёфадаги Дон Кихот орқали яшашни билмайдиган, мавжуд шарт-шароитни тан олишни истамайдиган киши образи талқин этилади. У ҳақоратланган ва эзилганларга ҳомий бўлишни истайди, дунёдаги зўравонлик ва зулмни таг-томири билан юлиб ташлашга интилади, жаҳонда адолат ва эркинлик ўрнатмоқни орзу қилади. Ҳўш, қаҳрамонимиз ўзининг азалий орзусига эришдими? Ўзини қийнаётган муаммоларга ечим топа олдими? Китоб мутолаасидан кейинги мулоҳазаларингиз биз учун қадрли, азиз китобхон!
- 240
- 533
Бахтини йўқотган гўзал
Обидов Абдужаббор
Бу дунёда ҳар бир инсон саодатли бўлишни истайди. Аммо кўпчилик ўз оёғи остидаги иқболни кўрмай, уни узоқлардан излайди. Кутилмаган қизиқарли воқеа-ҳодисаларга бой бу асарнинг ҳусну малоҳатда тенги йўқ бош каҳрамони Лайлони тасодиф бошқа ўлкаларга отади. Лайлонинг бошидан кечирганларидан ушбу китоб мутолааси жараёнида огоҳ бўлган ҳар қандай китобхон ҳам, бахту бахтсизлик чегаралари ҳақида хаёлга толади.
- 1292
- 1542
Нафс сиртмоғида
Ғайрат Рахматуллаев
Қулингиздаги мазкур саргузашт роман воқеалари ўз ичига катта даврни қамраб олади. Жиноят қанчалик илдиз отмасин. охир-оқибат таназзулга юз тутиши ҳаёт қонуни эканлиги асарнингбош гояси сифатида китобхонни ўзига жалб зтади, Мутолаа жараёнида бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз.
- 979
- 1064