Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Меъмор
Мирмуҳсин
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсиннинг «Меъмор» романи тарихий асар. Кўлингиздаги китобда XV асрда Темурийлар салтанатида юз берган воқеалар меъмор Нажмиддин Бухорий образи орқали ёрқин ифодалаб берилган. Романни уқир экансиз, асар қаҳрамонлари билан бирга яшагандек бўласиз.
- 318
- 1126
Қулаётган тоғлар
Чингиз Айтматов
Чингиз Айтматов ҳаётининг охирги йилларида «Қулаётган тоғлар» «Мангу қайлиқ» деб аталган романини ёзди. Унда бозор иқтисодига ўтаётган, шиддат билан глобаллашув жараёнларига кириб бораётган ҳозирги дунёнинг маънавий-иқтисодий муаммоларини Қирғизистон, Марказий Осиё воқелиги, одамлар тақдири, турмуши, онгида рўй бераётган кескин, оғриқли ўзгаришларга чамбарчас ҳолда ёритди.
- 462
- 1519
Асрга татигулик кун қиёмат
Чингиз Айтматов
Чингиз Айтматовнинг ушбу «Асрга татигулик кун» ва «Қиёмат» романлари маънавий-рухий покланиш фасли палласига кирган халкимиз учун ўз-ўзини англаш дарсидан бир сабок бўлиши шубҳасиз. Узбек тилида илк бор китоб холида нашр килинаётган бу икки романдаги қаҳрамонлар — сизу биз, воқеалар эса — ўтмишимиз ва бугунимиз. Эртамизчи?.. Бу саволга жавобни ёзувчи ўз калбингиздан излашга даъват этади.
- 833
- 1642
Азизим
Ги де Мопассан
Машҳур француз мумтоз адиби Ги де Мопассан ўн тўққизинчи асрда Францияда яшаб, ижод этган бўлса-да, унинг ўткир реалистик руҳда яратилган ҳикоялари, романлари бутун дунёда машҳурдир. Ушбу роман ўша давр сиёсатдонларининг ва улар қўлида қўғирчоқ бўлган журналистларнинг ҳаёти, сиёсий найрангбозликларини фаҳш ва разолат билан тўлган ички дунёсини аёвсиз суратда очиб ташлайди. Роман ўз ҳаққонийлиги билан сиз, азиз китобхонни ҳам мафтун этишига ишонамиз.
- 219
- 1035
Aмерика фожиаси
Теодор Драйзер
Теодор Драйзернинг эътиборингизга ҳавола этилаётган икки қисмдан иборат йирик «Америка фожиаси» романи ҳамиша бутун дунёни ўз ғоялари атрофида бирлаштиришга уринган гигант давлат – Америкада ўша вақтларда юз берган воқеликни кенг қамраб олганлиги, воқеаларнинг изчиллиги билан ҳамиша китобхонлар эътиборини ўзига жалб этиб келган.
- 304
- 1118