Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Кўнгил кутган қўшиқлар
Жонимқул Тўра
Ватанга, халқига муҳаббатини, интизор кутгани - Истиқлолга садоқатини самимий мисраларда баён этиш бахтини ҳис қилган ёш шоир Жонимқул Тўра шеърлари ўқувчиларни лоқайд қолдирмайди, дилларга эзгулик нурини ёғдиради.
- 123
- 654
Юрак мавжлари
Абдулла Авлоний
Оллоқул тахаллуси билан шеър ва ҳикоялар битадиган, ҳаваскор шоир Абдулла Авлонийнинг шеърлари, ҳикоя ва очерклари халқимиз орасидан етишиб чиқадиган кўплаб ижодкорлардан бирининг бадиий маҳсули, қалбининг жўшқин ва теран мавжларидир.
- 119
- 574
Ишқ тилсими
Алишер Навоий
Алишер Навоийнинг бой ва ранг-баранг ижод бўстонидан дасталанган ушбу тўплам улуғ шоирнинг асрлар давомида ҳофизлар ҳофизлар томонидан севиб ижро этиб келинаётган ва ҳалқимиз кўнглидан чуқур жой олган, теран фалсафии мазмун ва оташин туйғу-кечинмаларга йўғрилган орифона ҳамда ғазаллари, нозик ҳаёти кузатишлар маҳсули бўлмиш ҳассос, пурмаъно рубоиилари, ҳароратли ва дилўртар мустазодию мухаммаси, гўзал ва бетакрор таржеъбандлари асосила яратилган қўшиқлар гулдастасини ўз ичига олади. Шу жиҳатди, у нафақат мумтоз шеърият мухлислари,балки маданият ва санъат аҳлига ҳам муносиб туҳфа бўлади.
- 292
- 1114
Чингиз Айтматов олами
АСИЛ РАШИДОВ
Асил Рашидов кўп йиллик педагогик фаолияти билан бир қаторда, ярим асрдан буён атоқли ёзувчи Чингиз Айтматов асарларининг илк таржимони сифатида ҳам танилган. Узоқ йиллик мутаржимлик жараёнида мунаққид Чингиз Айтматовнинг тадқиқотчиларидан бирига айланди. Ушбу китоб Асил Рашидовнинг XX—XXI аср адабиётининг буюк сиймоси Чингиз Айтматовнинг жаҳоншумул абадияти хусусидаги кўп йиллик тадқиқотлари мажмуасидир.
- 412
- 1012
Sudxo'rning o'limi
Sadriddin Ayniy
Atrofimizda turlicha tabiat egalari bor. Kimdir ochiq ko'ngil - kimdir g'azabnok, kimdir shafatli - kimdir mehrsiz, kimdir samiymiy - kimdir xushomadni yaxshi ko'radi. ammo shunday tabiatli isonlar toifasi borki, ular nafaqat og'zaki gurunlarning, balki butun boshli asarlarning qahramonlariga aylanganlar. Shunday qahramonlardan biri, shubhasiz, Sadriddin Ayniyning xasislikda,sudxo'rlikda dong'i ketgan Qori Ishkanbasidir.
- 393
- 1200