Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Адвокатлар фош қилади
Фармон, Ориф
”Адвокатлар фош қилади " детектив романининг ҳар бир боби тугалланган алоҳида воқеадан иборат. Уларда турли нопок кимсалар ҳаром, қинғир йўллар билан он нафсини қондириш учун нималарга қўл уришдан тап тортмаслиги мумкинлиги тасвирланади. Асар қаҳрамонлари — уч адвокат эса ўз касбининг усталари бўлганликлари туфайлиуларни фош эта оладилар. Шубҳа, туҳмат остида қолган бегуноҳ одамлар оқланади, уришганлар ярашади. Воқеалар шу йўсинда боғланиб, яхлитликни ташкил этади.
Ҳамма биладики, шўролар даврида адвокатлар судда қуруқ савлат — "чойнак" бўлибўтирардилар. Адвокат айбланувчига бирор ёрдам бера олишига кўпчилик ишонмасди. Мазкур асарда эса ҳақиқий адвокатлар қонун устуворлигини ҳимоя қилишда қандай куч ва имкониятга эга экани кўрсатилади.
Китобдаги воқеалар фавқулодда қизиқарли, кутилмаган бурилиш ва ечимларга бой.
- 308
- 1082
Унутилган соҳиллар
Қобул, Нурали
Қўлингиздаги китоб инсоннинг инсонга, юрти ва улусига бўлган меҳр-муҳаб6ати, умиду ишончи, садоқату оқибатининг унутилмиш соҳиллари, инсон аталмиш жонзоднинг умр сўнгида яккама-якка қоладиган тоғ каби буюк ҳасрат ва армони ҳақидадир.
(Асардаги воқеалар мустабид шўро тузуми даврида бўлиб ўтган)
- 255
- 1079
ЎҒРИНИНГ МУҲАББАТИ (БИРИНЧИ ФАСЛ)
Боқий МИРЗО
Самолёт осмонга кўтарилганда юраги соғинч ва Ватан туйғуси билан ҳапқириб, Ўзбекистон сари интилаётган Олим билан Одил кўзларини юмганча туғилган гўшани, яқинларини ўйлаб боришар, Интизор билан Анжелика ўртасида кетаётган Анатолий Петрович эса Римдаги ҳамкорларига қўнғироқ қилаётган эди...
- 238
- 1048
Ko‘hna dunyo
Yoqubov, Odil
Shu kuzatish mulohazalardan ko‘rinib turibdiki, «Ko‘hna dunyo» romani polifonik xususiyatlari bilan o ‘zbek prozasidagi izlanishlar ufqini ancha kengaytirdi. Adib ayni shu polifonik ifoda vositasida tarixiy haqiqatni, tarixiy shaxslar taqdirini, davr dramasini, davming ko‘pqirrah ziddiyatlarini, o ‘tish saboqlarini yangicha, ta’sirchan ochishga, badiiy inkishof etishga muvaffaq bo‘ladi.
- 480
- 1116
Тушда кечган умрлар
O‘tkir Hoshimov
Одамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида уларни ҳеч қачон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хохлайсан, Аммо бундай вақтлар ҳаётингда қандай из қолдирганидан қатъи назар, бари бир қалбингнинг бир бўлаги ҳамиша ўша хотиралар билан банд бўлиб қолаверади...
Ноёб истеъдод соҳиби Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» асарини ўқиган китобхон қалбидан ҳам шундай ўйлар кечади. Романда келтирилган воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум «қатағон» қилиш манзаралари, 80-йиллардаги кўпчиликнинг ёстиғини қуритган Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган «ўзбек иши»... Инсонлар ҳаётида содир бўладиган бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боглашда ёзувчи маҳоратига тан бермасликнинг иложи йўқ. Воқеалар ёки қаҳрамонлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эмасмиз. Яхшиси, ўзингизни мутолаага чорлаймиз.
- 278
- 1154