Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Лайли ва Мажнун
Алишер Навоий
"Лайли ва Мажнун" достони шарқ халқлари фольклорларининг энг нодир намунаси саналади. Севги аламларида куйган, ҳажр оловларида ёиган бу бахтсиз ошиқлар ҳикоясини эҳтирос билаи эшитмаган киши, эҳтмол Яқин ва Ўрта шарқда топилмас.
- 302
- 1873
Тўмарис
Миркарим Осим
Аждодларимизнинг босқинчиларга қарши мардонавор курашлари бир неча минг йиллар олдин мағриб ва машриқда афсоналарга айланган, улар ҳақида кўплаб асарлар ёзилган. Ушбу китобда Миркарим Осимнинг мазкур мавзуга оид энг сара асарлари жамланди. Азиз китобхон, Ватанни севган, форслардан уни ҳимоя қилган, тинчлигига поспон болган массагетлар подшо-ҳокимаси Тўмарис, чўпон Широқ, мўғулларга қарши курашган енгилмас баҳодир Темур Малик жасоратидан ҳикоя қилувчи қиссаларни мутолаасига шошилинг.
- 249
- 1849
Отамдан қолган далалар
Мурод, Тоғай
Муаллиф ўз романида бутун умр далада кетмон чопиб, серқёш юртида елкаси офтоб кўрмаган, қут-баракот юртида косаси оқармаган мунис ўзбек халқи сиймосини Деҳқонқул тимсолида бадиий талқин этади.
- 291
- 1666
Йўқотганларим ва топганларим
Саид Аҳмад
Ушбу китоб муаллифи — Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ҳозирги кунда унутилмас хотираларга айланган атоқли адабиёт арбоблари билан узоқ вақг бирга бўлган. Уларга сафарларда ҳамроҳлик қилган. Халқимиз ардоғидаги бу беназир инсонларнинг нурли кунларида ҳам, алам-изтироб чеккан онларида ҳам ёнларида бўлган. Хотираларда адабий тўкималар йўқ. Тасвирланган воқеалар синчковлик билан кузатилган, ёзувчининг ўткир нигоҳидан ўтган соф ҳақиқатдир. Китобнинг биринчи бобида тилга олинган ва ажиб меҳр билан тасвирланган устозлар энди йўқ. Улар халққа, ватанимиз бадиий хазинасига қимматбахо гавҳарлар қолдириб йўқлик сари кетганлар. Китобнинг иккинчи бобида ҳозирги кунда ижод қилаётган ва бугунги кунда етук ёзувчи бўлган, халқ ҳурматига сазовор бўлган ёзувчилар, китоб муаллифи шогирдлари тўғрисида қайноқ фикрлар баён қилинади. Учинчи бобда гоҳ нурли, гоҳ нурсиз кунларни бошидан кечирган муаллифнинг изтироблари, кўп машаққатлар билан топган иқболи тўғрисида таъсирли фикрлар баён қилинади. Ўйлаймизки, бу асар ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Уларни ўйлашга чорлаб, бу ёруғ кунларда яшаш бахти қанчалар машаққатлар ҳисобига келганини баён қилади.
- 613
- 3043