Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Қўрқинчли Теҳрон
Мушфиқ Козимий
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талатўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади.
"Қўрқинчли Теҳрон" дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради. Мушфиқ Козимий қаламига мансуб ушбу асар илмига ошуфта бўлинг, азиз китобхон.

- 203
- 838
Яхшидир аччиқ ҳақиқат
Эркин Воҳидов
Ушбу тўплам машҳур шоир, жамоат арбоби Эркин Воҳидовнинг кейинги йилларда ёзилган шеърлари гулдастасидан иборатдир. Шоир, қалб булоғидан чиққан соф туйгулар ифодаси бўлмиш бу шеърларида ширин ёлғонни айтиб кимларгадир ёқишдан кўра, аччиқ ҳақиқатни айтишни афзал кўради. Китобхонга ушбу шеърий гулдаста манзур бўлади, деган умиддамиз.

- 141
- 888
Ҳамал айвони
Эшқобил Шукур
Китобга иқтидорли шоир Эшқобил Шукурнинг турли йилларда битилган шеърларидан намуналар киритилди. Шеърларда инсоннинг руҳан озодлиги, қалб кечинмалари бадиий талқин этилади.
Шоирнинг шеърлари мажозий сифатлари, халқнинг қадимий оҳангларини ўзига сингдиргани билан айрича гўзал бир манзара ҳосил қилади. Суфиёна нақллар фикрлар талошида сувратланадики, бу ҳол назм ҳамиша илоҳиётдан сув ичажагига ботинда яна бир карра ишонч уйғотади.

- 125
- 940
Amfibiya odam
Aleksandr Belyayev
Amfibiya odami - bu juda qiziqarli kitob bo'lib, u ko'plab ilmiy-fantastik muxlislarni o'ziga jalb qiladi. Ammo maktabning kundalik hayotidagi tubsizlikda o'qish uchun har doim ham vaqt topish mumkin emas. fantastika. Va busiz qilish qiyin, shuning uchun batafsil va tushunarli bo'lsa yaxshi bo'ladi qisqacha takrorlashlar muayyan ishlar. Shuning uchun Literaguru jamoasi hikoyaning asosiy voqealarini bayon qilingan.

- 170
- 1044
Олтин бузоқ
Илья Ильф Евгений Петров
Совет ҳокимияти барпо қилингач, одамлар гўё элакдан ўтказилгандек, сараги саракка, пучаги пучакка ажралди. Саралари янги совет тузумига халол хизмат қила бошлади. Пучаклари эса ўзини ҳар қаёққа ташлаб, харом-хариш йўл билан тирикчилик ўтказиш пайига тушди. Бундайлар шу даражага бориб етдики, ҳатто ўзларини Карл Маркснинг неварасимиз, Фридрих Энгелснинг жиянимиз, лейтенант Шмидтнинг ўғлимиз, деб чекка жойларда моддий ёрдам ола бошлашди.
Шуниси қизиқки, 1928 йилда лейтенант Шмидтнинг ўттизта "ўғли" тўртта "қизи" борлиги аниқланди. И. Илф ва В. Петров ўзларининг "Олтин бузоқ" сатирик романларида ана шундай товламачиларни, тухматчиларни ва қўли эгриларнинг астар-аврасини ағдарадилар. "Олтин бузоқ" "ўн икки стул" романининг давомидир.

- 156
- 1125
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113